Линклар

logo-print

Болгария Президенти Грегорий Парванов президентлик сайловларнинг иккинчи босқичида ғалаба қозонганини таъкидлади.


Сайловларнинг дастлабки натижаларига кўра, иккинчи муддат учун курашаётган Парвановга якшанба куни сайловга келган болгарияликларнинг 73 фоизи овоз берган. Унинг рақиби ултра-миллатчи Волен Сидеров 27 фоиз овозни ололган. Сайловларнинг якуний натижалари бугун эълон қилиниши кутилмоқда.
Парванов ғалабани нишонлаётган тарафдорларига “натижа шундай бўлиши кутилганини” таъкидлади.
Ўтган ҳафта сайловнинг биринчи босқичида ултра-миллатчи Сидеровни овоз берганларнинг каттагина қисми қўллаб-қувватлагани кўпчилик учун кутилмаган ҳол бўлди. Сидеров Болгариянинг 2007 йил 1 январида Европа Иттифоқига қўшилишига қарши чиққан ҳамда НАТО, миллий озчиликлар ва глобаллашув ғояларини тан олмаган сиёсатчи сифатида танилган.
XS
SM
MD
LG