Линклар

Сербия Бош вазири Войцлав Коштуница ва Президенти Борис Тажич сребларни янги конституция тасидиқлангани билан табриклади.


Икки кун давомида ўтказилган референдумда овозга қўйилган конституцияда аҳолиси асосан этник албанлардан иборат Косово минтақаси “Сербиянинг ажралмас қисми” экани қайд этилган. Референдумнинг якуний натижалари ҳозирча аниқ эмас. Лекин референдумни кузатган “Эркин сайловлар ва демократия учун маркази” маълумотларига кўра, сербиялик олти ярим миллион сайловчиларнинг 51,6 фоизи янги конституцияни қўллаб, овоз берган. Реферндумда сайловчиларнинг 53 фоизи қатнашган.
Бош вазир Войцлав Коштуница, янги конституция Сербия учун янги бурилиш нуқтаси бўлганини айтди.
“Сербия ўзининг қонун устуворлиги амал қилган демокактик давлат эканини қайд этувчи констиция билан кучлироқ бўлади. Бу конституция халқаро қонунлар асосида, Косово Сернбиянинг ажралмас қисми эканини яна бир бор тасдиқлайди”, - деди Коштуница.
Референдумнинг якуни натижаси ўлароқ, янги конституция қабул қилинса, у Президент Слободан Милошевич томонидан 1990 йилда имзоланган конституцяи ўрнини босади. Косово “Сербиянинг ажралмас қисми экани” қайд этилган янги конституция лойиҳаси мунозараларга сабаб бўлди.
Айни пайтда, БМТ воситачилигида Косовонинг тақдири муҳокама этилаётган музокаралар давом этмоқда. БМТ томонидан бошқарилаётган ва аҳолиси асосан албанлардан ташкил топган минтақа мустақилликни талаб қилмоқда.
Референдум кузатувчилари бир нечта сайлов участкасида қонунбузарликларга йўл қўйилганини қайд этди. Булар жумласидан, баъзи сайловчилар шахсини аниқловчи хужжатсиз, баъзилари эса, бир мартадан кўпроқ овоз бергани қайд этилган.
Сайлов участкалари ёпилишидан бир неча соат олдин 50 фоизлик талаб бажарилмаслиги башорат қилинаётган эди.
XS
SM
MD
LG