Линклар

Нигерияда самолёт ҳалокати оқибатида қурбон бўлган мусулмон руҳонийси Ибороҳим Муҳаммад Маччидо хотирасига мамлакатнинг Сокото вилоятида олти кунлик мотам эълон қилиниди.


Сокото вилояти Султони Маччидо 60 миллион нигериялик мусуслмоннинг руҳоний етакчиси ҳисобланган. Нигерия пойтахти Абужа аэропортидан Сокотага йўл олган Боинг 737 русумли йўловчи учқич бортида 104 киши бўлган. Сўнгги маълумотларга кўра ҳалокатда 97 киши нобуд бўлган, етти киши омон қолган. Қурбонлар орасида, шунингдек, Нигериянинг таниқли сиёсатчилари ҳам бўлгани хабар қилиняпти.
Нигерия Президенти Олусегун Обасанжо ҳалокат юзасидан батафсил тергов ўтказилишига чақирди.
XS
SM
MD
LG