Линклар

logo-print

АҚШ ҳукуматининг миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Стефан Ҳадлей кутилмаганда Ироққа борди.


Ироқ маъмуриятидан аниқланган маълумотга кўра, у ироқлик ҳамкасби Муваффақ ал-Рубоий билан учрашган ва АҚШ ҳамда Ироқ алоқаларини мувофиқлаштирувчи янги қўшма комиссия тузиш масалаларини муҳокама қилган. Ироқда эса зўравонликлар мунтазам давом этмоқда. 30 октябрь куни Бағдод марказида рўй берган портлаш оқибатида тахминан 30 киши ўлдирилди, 60дан ортиғи эса жароҳатланди. Кейинги вақтларда айнан Бағдод шаҳрида исёнчилар ҳужуми ортиб бормоқда. Октябрь ойи давомида шаҳарда АҚШ ҳарбийларидан 100 нафари ўлдирилди. Ироқ ташқи ишлар вазири Ҳошияр Зебарий БМТ Хавфсизлик кенгашига мурожаат қилиб, АҚШнинг Ироқдаги ҳарбийлари ваколатини келгуси йилга ҳам узайтиришни сўраш кўзда тутилаётганини билдирди.


* * * * * * * * * *



XS
SM
MD
LG