Линклар

logo-print

Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадинажот расмий Теҳрон унинг ядровий дастури бўйича БМТ томонидан жорий этилиши мумкин бўлган ҳар қандай санкцияга “тегишли ва муносиб” жавоб беришга тайёрлигини билдирди.


“Сиз шуни билишингиз керакки, Эрон халқи тинчликсевар халқ. Бу эса музокараларда жуда муҳим. Бу халқ бошқа халқларни ҳурмат қилади. Бу халқ бошқа халқларга ҳужум қилиш ниятида эмас. Бироқ шуни билингки, бу халқ ўзининг ядровий ҳуқуқларидан бирор қадам бўлсин ортга чекинмайдиган кучли халқдир”, - деди Эрон президенти.
Унинг сўзларига кўра, Теҳроннинг бу ҳуқуқини чеклашга қаратилган ҳар қандай уриниш ғазаб ва нафратни кучайтириши мумкин.
XS
SM
MD
LG