Линклар

Покистонда ҳукумат қўшинлари “Ал-Қоида” жангариларига тегишли лагер экани айтилаётган мадраса биносига ҳарбий вертолётлардан зарба берди.


Бу жой мамлакатнинг Афғонистон билан чегарасида жойлашган. Покистон ҳарбийларидан олинган маълумотга кўра, ҳужум уюштирилган вақтда лагерда 70-80га яқин одам бўлган ва уларнинг деярли ҳаммаси ўлдирилган. Маҳаллий аҳоли вакиллари расмийлар томонидан жангариликда гумон қилинаётган бу одамларнинг аксарияти шу мадрасада таҳсил олувчи оддий талаба ва уларнинг ўқитувчилари бўлганини айтмоқда.
XS
SM
MD
LG