Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 21:18

Йогадан хабардор гадой


Сўнгги бир ҳафтада Қозоғистоннинг Павлодар вилоятида Ўзбекистондан келиб гадойлик билан шуғулланаётган 31 фуқаро қўлга олинди. Улар орасида вояга етмаган олти ўсмир ҳам бор.

Ўзбекистонлик бу болалар рамазон ойида Павлодар кўчаларида юриб, гадойлик билан шуғулланган.

Kazakhstan Today ахборот агентлиги куни-кеча тарқатган хабарга кўра, Павлодарда ўзбекистонлик 21 ёшли товламачи йигит ҳам ушланган. У ўзини ногирон қлиб кўрсатиб, гадойлик билан шуғулланган.

Павлодар вилояти ички ишлар департаменти миграция полицияси бошлиғи Срим Рушановнинг айтишича, ўзбекистонлик йигитнинг ногирон қиёфасига киришида унга йогадан хабардорлиги ёрдам берган. Йога усулларини аъло даражада ўзлаштирган йигит тўрт мучаси соғ бўлгани ҳолда туғма ногирон кўринишига кира олган. У тизза ва елка бўғинларини тескари томонга қийшатириб, букчайган майиб одамга айланган. Йигитнинг бўйи-басти салкам икки метр бўлишига қарама
й, йога усулларидан фойдаланган ҳолда бўйини 1,5 метрча қилиб кўрсата олган.

Товламачи Қозоғистон бўйлаб доимий равишда садақа сўраб юрган. Олмаота, Остона, Қарағанда ва бошқа шаҳарларда гадойлик қилган. Йигит бу шаҳарларда бўлган пайтларида барча шароитларга эга уйларда ижарада турган.

“Бу ҳолат йигитнинг гадойлик орқасидан анчагина маблағ жамғарганидан далолатдир”, - дейди Срим Рушанов.

Маълум бўлишича, ўзбекистонлик товламачи устидан жиноят иши қўзғатилиши мумкин.
XS
SM
MD
LG