Линклар

Россия ҳуқуқ ҳимоячилари қатағон қурбонлари хотирасига бағишланган йиллик тадбирни ўтказди.


Тадбир доирасида семинар ва намойиш ўтказилди, ҳамда Совет режими амалга оиширган сиёсий террорнинг бир ярим миллионга яқин қурбонларининг исмлари Интернетда эълон қилинди. Намойишни ташкил этишда Москвадаги Хелсинки гуруҳи, Мемориал инсон ҳуқуқлари маркази, Яблоко ҳамда Ўнг кучлар иттифоқи партиялари қатнашди. Россия Президенти Владимир Путин ҳукумат йиғилишида куч ишлатар идоралар репрессия қурбонлари шахсини аниқлашга ёрдам беришлари кералигини таъкидлади.
“Ҳукуматнинг ҳар бир аъзосидан бу ҳақда эсдан чиқармаслиги ва ҳар бир одам, ҳар бир қурбон исми аниқланишини кафолатлаш учун керакли ёрдамни аямаслигини сўрайман. Жамият бу қатағонларни унутмаслиги керак, токи, ҳеч ким ўтмишнинг бу ҳатоларини такрорламасин”, - деди Путин.
Ҳуқуқ ҳимоячилари Совет сиёсий махбуслари кунини биринчи марта 1974 йилда нишонлаган эди. Бу кун Совет Иттифоқи парчалаганидан кейин, 1991 йилда расман нишоналана бошлаган. Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари мазкур сана Путин ҳокимияти пайтида янги маъно касб этганини айтмоқда. Улар Путинни ҳокимиятда қолишга ва эркинликларни чеклашга ҳаракат қилаётганликда айблайди.
XS
SM
MD
LG