Линклар

logo-print

Марокаш пойтаҳти Рабатда жаҳоннинг ядровий қуролга эга беш давлати ва яна етти мамлакат иштирокида ядровий қуроллар террорчилар қўлига тушиб қолишининг олдини олиш масаласига бағишланган анжуман бошланди.


Мазкур учрашувда Марокаш Араб давлатлари ичида биринчи бўлиб, ядровий технологиялар террорчилар қўлига тушиб қолишининг олдини олиш бўйича халқаро битимга қўшилди. Россия ташаббуси билан ўтказилаётган конференцияда катта саккизлик давлатлари: Қўшма Штатлар, Канада, Британия, Франция, Германия, Италия, Россия ва Япониядан ташқари Хитой, Туркия, Қозоғистон ва Австралия вакиллари қатнашяпти. Мазкур йиғилишда ядровий материалларни тегишли назорат қилиш режалари ишлаб чиқилади.
XS
SM
MD
LG