Линклар

АҚШ мудофаа вазирлиги Ироқдаги Америка қўшинларининг сони ҳозирги вақтда 150 минг нафарни ташкил этишини маълум қилди.


Бу ўтган йилнинг декабирдан бери энг юқори кўрсаткичдир. Пентагон матбуот котиби подполковник Марк Баллестерос қўшинларнинг кўпайганини уйига қайтиши керак бўлган баъзи аскарларнинг ҳозирча Ироқда қолаётгани билан изоҳлади. Улар кетиб бўлмасидан янги аксарлар келгани боис, қўшинлар сони кўпайган, деди Пентагон расмийси. Айни пайтда, тугаётган ойда Ироқда ҳалок бўлган Америка қўшинлари сони 101га етди. Қўшма Штатлар ҳарбийларининг маълум қилишича, кеча америкалик яна икки аскар ҳалок бўлган.
XS
SM
MD
LG