Линклар

Халқаро атом энергияси агентлиги раҳбари ҳозирча Эрон ядровий дастурининг тинч мақсадларда амалга оширилаётганини тасдиқлай олмаганини маълум қилди.


Муҳаммад эл-Барадей бу ҳақда Нью-Йоркда Бирлашган миллатлар ташкилоти бош котиби билан учрашув пайтида айтди.
“Халқаро атом энергияси агентлиги ҳозирги пайтгача Эрон ядровий дастурининг тинч мақсадларни кўзлаётганини тасдиқлай олгани йўқ. Бу албатта, жиддий хавотирларга сабаб бўляпти”, - деди эл-Барадей.
Айни пайтда, Кремлнинг маълум қилишича, президент Владимир Путин Эрон Президенти Маҳмуд Аҳмадийнажот билан бўлиб ўтган телефон суҳбатида Россия Теҳроннинг ядровий дастури бўйича музокараларни давом эттириш тарафдори эканини атйган. Путин ва Аҳмадийнажот ўртасидаги телефон суҳбати ҳақидаги хабар Москванинг Теҳронга нисбатан санкциялар жорий этилишига қарши эканига яна бир ишора сифатида, кўриляпти. Эроннинг ўзида эса, президент Аҳмадийнажот Теҳрон ўз ядровий дастури билан боғлиқ БМТнинг ҳар қандай санкциясига “тегишли ва қатъий” жавоб беражагини маълум қилди. Аҳмадийнажот бу жавоб нимадан иборат бўлиши ҳақида тўхталмади. Лекин, йирик давлатларнинг бу борадаги ҳаракатлари фақатгина ғазаб ва адоватни уйғотади, деган фикрларни айтди. Эрон раҳбари бу фикрларни БМТ Хавфсизлик кенгаши Теҳронга нисбатан жазо чораларини кўзда тутувчи резолюция лойиҳасини ишлаб чиқаётган бир пайтда изҳор этди.
XS
SM
MD
LG