Линклар

Тбилиси ҳамда Остона ўртасида самолёт қатнови йўлга қўйилди.


Грузияга қарашли GN авиакомпаниясининг маълум қилишича, Тбилиси-Остона-Тбилиси қатнови ҳафтасига бир маротаба амалга оширилади. Илк парвознинг тақдимот маросимида Қозоғистон расмийлари ҳамда Грузия иқтисодиёт вазири Ираклий Хоговадзе иштирок этди. Қозоғистон матбуоти Грузия расмийсига таянган ҳолда кейинги йил бошидан Тбилиси-Олмаота-Тбилиси ҳаво қатнови ҳам йўлга қўйилишини хабар қилди.
XS
SM
MD
LG