Линклар

logo-print

Германия ташқи ишлар вазири Франк-Волтер Штайнмайер Остона шаҳрида Қозоғистон бош вазири ва бир неча расмийлар билан учрашди.


Қозоғистон ахборот агенликлари хабарига кўра, музокаралар чоғида икки мамлакат ҳамкорлиги, Қозоғистонни Жаҳон савдо ташкилотига қўшилиш ниятида берган аризаси ва минтақага доир масалалар муҳокама қилинган. Қозоғистон бош вазири Дониёл Аҳмедовнинг билдиришича, Штайнмайер Қозоғистон президенти 2007 йил январда Германияга ташриф буюриши учун махсус таклифномани топширган. Қозоғистондан сўнг Германия расмийси Ўзбекистон, Туркманистон, Тожикистон ҳамда Қирғизистонга ташриф буюриши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG