Линклар

Ироқда АҚШнинг яна икки ҳарбийси ҳалок бўлди.


АҚШ қўмондонлиги тарқатган хабарга кўра, ҳарбийлардан бири отишмалар чоғида ўлган. Иккинчиси эса йўл четига ўрнатилган мина портлаши оқибатида ҳаётдан кўз юмган. Шу билан Ироқда октябрь ойида ўлдирилган америкалик ҳарбийлар сони 103 тага етди. 31 октябрь куни Бағдоднинг Шааб туманида никоҳ кечасида портлаш содир бўлди. Полиция маълумотига кўра, машинага ўрнатилган бомба портлагани оқибатида камида 10 одам, жумладан, болалар ҳалок бўлган. Кўплаб одам яраланган. Портлаш учун масъулиятни ҳозирча ҳеч бир гуруҳ ўз зиммасига олгани йўқ.
XS
SM
MD
LG