Линклар

Қирғизистон Бош прокурори Қамбарали Конгантиев россиялик қочқин олигарх Борис Березовский Қирғизистонга умуман келмаганини билдирди.


30 октябрь куни Қирғизистон газеталаридан бирида Россия прокуратурасининг расмий хати эълон қилинган эди. Хатда ёзилишича, Б.Березовский 29 июль куни Лондондан Бишкекка келган ва Қирғизистон расмийлари билан музокаралар ўтказган. Россия Қирғизистон расмийларини халқаро қидирувда бўлган Б.Березовскийни қабул қилгани ҳамда ҳибсга олмагани учун танқид ҳам қилган. Қирғизистон мухолифати ҳам Б.Березовский мамлакатга президент Қурманбек Бақиев билан хуфёна музокаралар ўтказиш учун келганини даъво қилмоқда. Бироқ президент бу учрашувни инкор этаётир.
XS
SM
MD
LG