Линклар

Қримда жойлашган Pоссия ҳарбий флоти тақдири Украина сиёсатчилари ўртасида баҳсларга сабаб бўляпти.


Украина Бош вазири Виктор Янукович Россия флоти жорий келишув муддати 2017 йилда тугаганидан кейин ҳам Қримда қолавериши мумкин, демоқда. Унга кўра, Россия Қримдаги ҳарбий флот базаси учун тўлаётган ижара ҳаққининг Украина Россия гази учун тўлаётган нархга алоқаси йўқ. Келаси йилдан бошлаб, Украина Россиядан олинадиган газнинг минг куб метри учун 130 АҚШ долларидан тўлайди. Ҳозир Украина тўлайдиган нарх 95 долларга тенг. Украина Ташқи ишлар вазири Борис Тарасюк Россия Қримдаги база учун тўлаётган ижара ҳаққини оширишга чақирмоқда.
XS
SM
MD
LG