Линклар

logo-print

Грузиянинг айирмачи Жанубий Осетия минтақаси расмийларига кўра, кеча минтақанинг Джава вилоятида Грузиядан келган тўрт чечен жанггариси ўлдирилган.


Воқеа Кваис қишлоғ яқинида содир бўлди, деди Тсхинвали матбуот вакили. Жанубий Осетия бош вазири ўринбосари Борис Чочоев “Озодлик” билан суҳбатда буларни маълум қилди.
“Дастлабки маълумотларга кўра, улар Панкислик чеченлардан бўлган. Улар тўрт киши бўлишган. Бу ҳақдаги батафсил маълумотлар бироз вақтдан кейин бўлади”, - деди Тсхинвали расмийси.
Бу маълумотлар ҳозирча тўла тасдиқлангани йўқ. Айирмачи минтақа ҳукумати, дастлаб, ўлдирилган тўртовлон грузин миллатига мансуб эканини айтган эди. 1990 йилдаги урушдан кейин Жанубий Осетия Грузиядан ажралган ва халқаро ҳамжамият тан олмаган минтақа ўзини ўзи бошқариб келади.
XS
SM
MD
LG