Линклар

logo-print

Кеча, Қирғизистон Президенти Қурманбек Бакиев ва мухолифат ўртасидаги музокараларнинг иккинчи босқичи бўлиб ўтди.


Музокаралар сиёсий ислоҳотлар борасида томонлар ўртасидаги тортишувларга бағишланди. Эслатиб ўтамиз, мухолифат сиёсий ислоҳатлар амалга оширилмаётгани сабабини кўрсатиб, 2 ноябр куни муддатсиз норозилик намойишини бошлашни режалаштирган. Мухолифатдаги “Ислоҳотлар учун” ҳаракатининг етакчиси Ўмурбек Текебоев “Озодлик” радиоси билан суҳбатда музокаралар натижа бермаганини айтди.
“Ҳеч қандай натижага эришганимиз йўқ. Ҳокимият “Ислоҳотлар учун” ҳаракати илгари сураётган талабларнинг аксариятини қабул қилишга тайёр эмас. Шунинг учун талабларимизни сақлаб қоламиз. Барча тарафдорларимизни 2 ноябр куни Бишкекнинг марказий майдонида бўладиган норозилик намоийшига қўшилишга чақирамиз. Бизнинг асосий талабимиз, яъни иқтидордаги Бакиев ва бош вазир Куловдан сиёсий ислоҳотларни амалга ошириш ёки истеъфога кетиш талабини сақлаб қоламиз”, - деди Текебоев.
Музокараларда иштирок этган яна бир мухолифатчи депутат Мелис Эшимхонов Бакиев мухолифатнинг баъзи талабларини қабул қилганини айтди. Эшимхоновга кўра, президент парламентнинг ваколатларини оширишни кўзда тутувчи янги конституцияни қўллаб-қувватлашга тайёрлигини изҳор этган.
XS
SM
MD
LG