Линклар

logo-print

Россиядаги “Фуқаровий кўмак” инсон ҳуқуқлари ташкилоти ўзбекистонлик Рустам Мўминовни ўз ватанига қайтарган Москва расмийларининг ҳаракатлари ноқонуний бўлганини айтмоқда.


“Фуқаровий кўмак” ташкилоти бу ҳақда Россия федерал хавсизлик хизмати бошлиғи Николай Патрушев номига битилган очиқ ҳатда ёзди. Эслатиб ўтамиз, Рустам Мўминов, Россия бош прокуратурасининг уни Ўзбекистон ҳукуматига қайтармаслик ҳақида аввалроқ чиқарган қарорига қарамасдан, 24 октябр куни Ўзбекистонга қайтарилган эди. Мўминов қайтарилишидан бир неча кун аввал Москвада рўйҳатда ўтмаганлик айби билан ҳибс этилган эди. Федерал хавфсизлик хизмати Мўминовнинг экстрадиция қилинганини 27 октябр куни тан олган ва Москва суди қарорига кўра амалга оширилганини иддао қилган эди. “Фуқаровий кўмак” ташкилоти Мўминовнинг экстрадицияси ноқонуний бўлгани, чунки у юқори инстанцияга аппеляция шикояти билан мурожат қилганини айтмоқда.
XS
SM
MD
LG