Линклар

logo-print

Қўшма Штатлар мудофаа вазири Дональд Рамсфелд Ироқ хавфсизлик кучлари сонини ошириш ва уларни тайёргарликдан ўтказишни жадаллаштириш ҳақидаги Ироқ ҳукумати ҳамда АҚШ ҳарбийларининг таклифини қўллаб-қувватлашини маълум қилди.


Бу ҳақда сешанба куни баёнот берган Рамсфелд Ироқ хавфсизлик кучлари сони айнан қанча бўлиши ҳақида тўхталмади. Қўшма Штатлар ҳарбийлари бундан аввалги баёнотларда шу йилнинг охиригача жаъми 325 минг Ироқ аскари ва полициячисини тайёргарликдан ўтказиб, керакли анжомлар билан таъминлаш режалари ҳақида маълум қилган.
XS
SM
MD
LG