Линклар

Британия Бош вазири Тони Блэйр етакчилигидаги ҳукумат Бирлашган Қиролликнинг Ироқдаги урушга аралашуви сабаблари, у ердаги ҳаракатлари ва оқибатлари борасида парламент текшируви ўтказилмаслигига эришди.


Мухолифат бу борадаги парламент текшируви дарҳол ўтказилишини талаб қилаётган эди. Бу масала сешанба куни Британия парламенти қуйи палатасида овозга қўйилди ва Тони Блэйр ҳукумати фойдасига, атиги 25 овоз устунлигида, ҳал этилди. Парламент текширувига 298 депутат қарши чиққан бўлса, қуйи палатанинг 273 депутати, жумладан Блэйр етакчилик қилаётган Лейбористлар партиясининг ўндан ортиқ вакили текширув фойдасига овоз берди.
XS
SM
MD
LG