Линклар

Ироқ ҳукумати келаси беш йил давомида мамлакат инфратузилмасини ривожлантириш учун донор давлатлардан 100 миллиард АҚШ доллари миқдорида ёрдам керак бўлишини айтмоқда.


Сешанба куни Қувайтда ўтган хомий давлатлар анжуманда чиқиш қилган Ироқ ҳукумати матбуот вакили Али ал-Даббағ ўз мамлакатининг нефтни қазиб олиш соҳаси тиклангунига қадар ёрдамга мухтож бўлишини таъкидлади. Учрашув сўнггида, Ироқ бош вазир ўринбосари Баҳром Солиҳ Европа Иттифоқи, Саудия Арабистони ва Қўшма Штатлар молиявий ёрдам ваъда қилганини маълум қилди. Ироқ учун халқаро ёрдам келишуви мавзусидаги бир кунлик анжуманда 21 хомий давлат ва халқаро ташкилотлар вакиллари қатнашди. Мазкур учрашув айтилаётган келишувни тайёрлаш жараёнининг якунланиши муносабати билан ўтказилди.
XS
SM
MD
LG