Линклар

Шимолий Корея ўз ядровий дастури борасидаги олти томонлама музокараларга қайтиш ниятида эканини тасдиқлади.


Шимолий Кореянинг расмий ахборот агентлигига кўра, Пхеньян олти томонлама музокараларга, сўзлашувлар чоғида Қўшма Штатлар Шимолий Кореяга нисбатан жорий қилган молиявий сакнциялар масаласи ҳам ҳал этилиши шарти билан, қайтишга розилик берган.
АҚШ Давлат котибининг ёрдамичиси Кристофер Ҳилл Шимолий Корея ядровий дастури борасидаги олти томонлама музокаралар ноябр ёки декабрда бошланиши кутилаётганини маълум қилди.
“Қўшма Штатлар Пхеньяннинг ядровий бўҳрони ҳал этилишида “жиддий силжишлар” рўй беришига умид қиляпти”, - деди Ҳилл Пекинда қилган чиқишида.
“Бироқ”, - деди Америка дипломати, “Шимолий Корея янги ядровий синовлар ўтказмаслик борасида аниқ ваъдаларни бергани йўқ. Шу боис, БМТ Хавфсизлик кенгашининг Шимолий Кореяга нисбатан жорий қилган санкциялари кучда қолади”, - деб қўшимча қилди АҚШ Давлат Департаменти расмийси.
АҚШ Президенти Жорж Буш Пхеньянни олти томонлама музокараларга қайтишга кўндиришда қўшган ҳиссаси учун Хитойга миннатдорчилик билдирди.
“Мен жуда мамнуман ва олти томонлама музокараларни қайта бошлаш борасидаги келишувга эришилган учрашув ташаббуси учун Хитойга миннатдорчилик билдирмоқчиман. Мен доим Қўшма Штатлар бу муҳим масала ҳал этиладиган музокаралар столида ўз ҳамкорлари билан бирга бўлиши жуда муҳим, деб ҳисоблаб келганман”, - деди Буш.
Олти томонлама музокараларда, Жанубий Корея, Япония ва Россия ҳам иштирок этади. Томонлар Пхеньяннинг музокараларга қайтишини олқишлади.
XS
SM
MD
LG