Линклар

logo-print

Ливандаги “Ҳизбаллоҳ” гуруҳи раҳбари Ҳасан Насруллоҳ БМТ воситачилигида асирлар алмашиш бўйича Исроил билан ўтказилаётган музокарада олдинга силжиш бўлганини айтди.


У “Ал-Манар” телевидениесига берган интервьюсида “Ҳизбаллоҳ” ва Исроил вакиллари ўртасида музокара давом этаётганини билдирди.
“Музокаралар давом этяпти. Биз фикр алмашиш, аниқроқ айтадиган бўлсам, ўзаро шарт қўйиш босқичидамиз”, – деди Ҳасан Насруллоҳ.
“Ҳизбаллоҳ” асирлар алмашиш мақсадида жорий йил 12 июнь куни чегара яқинида исроиллик икки ҳарбийни ўғирлаб кетган эди.
XS
SM
MD
LG