Линклар

Тожикистоннинг “Тожикгаз” ширкати Ўзбекистонга ҳамма қарзларини тўлади.


“Тожикгаз” раиси Фатҳиддин Муҳсиддиновнинг айтишича, ширкатнинг Ўзбекистонга бўлган қарзи масаласи ҳал этилган. Маълумотларга кўра, “Тожикгаз” ширкатининг Ўзбекистонга қарзи икки миллион АҚШ долларини ташкил этган. Тошкент расмийлари 2007 йил 1 январдан бошлаб ҳар бир минг куб метр газни хорижга 100 доллардан сотишни режалаган. Ҳозирга қадар Ўзбекистон ҳар бир минг куб метр газни хорижга 55 – 60 доллардан экспорт қилиб келаётган эди.
XS
SM
MD
LG