Линклар

Таниқли ўзбек тарихчи олими ва диссиденти Боймирза Ҳайит 31 октябр куни кечқурун 90 ëшида Германиянинг Кёльн шаҳрида вафот этди.


Боймирза Ҳайитнинг “Марказий Осиëда Совет ҳукуматига қарши кураш” китоби совет иттифоқида тақиқлаб қўйилган эди. Совет иттифоқида Боймирза Ҳайитга қарши ҳужжатли фильмлар суратга олинган бўлиб, унда тарихчи олим Ғарбга сотилган ватан хоини сифатида тасвирланган. Истанбулнинг Фотиҳ университети Боймирза Ҳайитнинг илмий меросини сақлаш учун университет кутубхонасидан махсус хона ажратиш ҳақида қарор қабул қилди. Боймирза Ҳайит 7 ноябрь куни Кёльн шаҳридаги мусулмонлар қабристонида дафн этилади.
XS
SM
MD
LG