Линклар

logo-print

Афғонистон расмийлари Қандаҳор вилояти аёллар масаласи бўйича мулозимни ўлдирганликда иқрор бўлган шахс қўлга олинганини маълум қилди.


Сафия Аҳмад Жан 25 сентябр куни отиб кетилган эди. Ички ишлар вазирлигига кўра, уни ўлдирганликда гумон қилинган Ҳизби Исломи жанггари гуруҳининг собиқ аъзоси сешанба куни ушланган. Оқ уй тарқатган хабарга кўра, Қўшма Штатлар ҳукуматининг Миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Стивен Ҳэдли Кобулга келган. Ҳэдли Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай ҳамда АҚШ етакчилигидаги коалиция расмийлари билан учрашади.
XS
SM
MD
LG