Линклар

Қирғизистон Бош вазири Феликс Қулов мамлакат парламенти вакилларини ижро этувчи ҳокимият билан мунозаралада босиқ бўлишга чақирди.


Парламент депутатларининг учдан бири 2 ноябрга қадар конституциявий ва бошқа сиёсий ислоҳотлар борасидаги баҳсларда муросага эришилмаса, Қулов ва президент Қурманбек Бакиевнинг истеъфога кетишини талаб қиляпти. Бу талабларга жавобан Қулов “ультиматум қўйиш демократик тамойиллар ва қирғиз халқининг бағрикенглигига тўғри келмаслигини” айтди. У шунингдек, ҳукумат пайшанба куни Бишкекда бошланиши кутилаётган норозилик намойишларида жамоат тартибини сақлаш учун барча чораларни кўарётганидан огоҳлантирди. Сешанба куни, бўҳронга ечим топиш мақсадида Бакиев билан учрашган мухолифат етакчилари, музокаралар натижа бермаганини айтмоқда.
XS
SM
MD
LG