Линклар

logo-print

Кеча Москвада Грузия Ташқи ишлар вазири Гела Бежуашвили россиялик ҳамкасби Сергей Лавров билан учрашди.


Мазкур учрашув, сентябр ойида икки томон ўртасида рўй берган бўҳрондан бери олий даражадаги дастлабки учрашувдир. Лавров музокаралар икки томонлама муносабатларнинг яхшиланишига ёрдам беришига умид қилишини айтди. Бежуашвили Тбилиси мулоқотга тайёр эканини изҳор этди.
”Бу ердаги ҳамкасбларим билан муносабатларни яхшилаш, икки қўшни ҳурмат ва иззатда, бизни бирлаштириб турган анъаналар ва тарихга лойиқ яшашлари учун шароитларни яратишга тайёрмиз. Бундай тайёрлик давлатимиз раҳбариятида ҳам бор. Албатта, бунинг ҳаммаси ўзаро ҳурмат ва манфаатларни тан олишга асосланиши лозим”, - деди Тбилиси расмийси.
Грузия ташқи ишлар вазири ўзининг Москвага сафаридан кўзланаётган асосий мақсадларидан бири, Россия ва Грузия президентларининг учрашувини ташкил этиш имкониятларини ўрганишдан иборат эканини айтди. Икки томонлама муносабатларидаги сўнгги бўҳронга сентябрнинг охирида, Тбилисида тўрт рус зобитининг жосусликда айбланиб ҳисбга олиниши сабаб бўлди. Бунга жавобан Россия Грузия билан транспорт ва почта алоқаларини узиб қўйди ҳамда Россияда яшаб ишлаётган грузин мухожирларини сиқувга олди.
XS
SM
MD
LG