Линклар

Сешанба куни Германиянинг Кёльн шаҳрида, таниқли ўзбек тарихчи олими ва диссиденти Боймирза Ҳайит 89 ёшида оламдан ўтди.


Боймирза Ҳайитнинг Туркистон мавзусида ва Туркистон миллий ҳаракати ҳақида ёзган 15дан ортиқ илмий асарлари собиқ иттифоқ даврида ҳам, Ўзбекистон мустақилликка эришганидан кейин ҳам тақиқлаб келинган. 1916 йилда Наманганда туғилган Боймирза Ҳайит иккинчи жаҳон уруши пайтида Совет армиясига сафарбар қилинади. Нацист қўшинлари томонидан асир олинганидан кейин эса, Большевикларга қарши курашган Туркистон Легионига қўшилади ва урушдан кейин Германияда қолади.
Ўзбекистон фанлар академиясининг тарихчи олими Қаҳрамон Ражабов Боймирза Ҳайитнинг ижодига “мустақил Ўзбекистонда эътибор берилмаётгани ачинарли ҳолдир”, дейди. 1992 йилда Боймирза Ҳайит Ўзбекистонга келади, лекин расмийлар уруш ветеранларининг норозилиги баҳонаси билан, ундан мамлакатни 24 соат ичида тарк этишни талаб қилади. Боймирза Ҳайит келаси сешанба, 7 ноябр куни Кёльнда дафн этилади.
XS
SM
MD
LG