Линклар

logo-print

Ўзбекистонга сафар қилган Германия Ташқи ишлар вазири Франк-Вальтер Штайнмайер Европа Иттифоқи Андижон қирғинидан кейин расмий Тошкентга нисбатан жорий қилган санкцияларини юмшатишга тайёр эканини маълум қилди.


Бироқ, деди Германия расмийси, Ўзбекистон ҳукумати мамлакатдаги инсон ҳуқуқлари вазиятини яхшилаш кафолатларини бериши лозим.
Германиянинг ДПА ахборот агентлигига кўра, Штайнмайер бу сўзларни Бухорода айтган.
Ундан олдин, Германия ташқи ишлар вазири Тошкентда Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов ва ташқи ишлар вазири Владимир Норов билан учрашди. Штайнмайер келаси ҳафта Европа Иттифоқи расмийлари билан бўладиган учрашувда Ўзбекистон томонидан инсон ҳуқуқлари вазиятини яхшилаш борасида конкрет таклифлар кутилишини айтди. Эслатиб ўтамиз, 8 ноябр куни Брюсселда Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон ҳамкорлик кенгаши доирасидаги учрашув режалаштирилган. 13 ноябр куни эса, Европа Иттифоқи Андижон воқеаларидан кейин Ўзбекистон ҳукуматига нисбатан қўлланган санкцияларни сақлаб қолиш ёхуд бекор қилиш масаласини кўриб чиқади. Тошкентга нисбатан қўлланган жазо чоралари сифатида, қурол-яроқ эмбаргоси ҳамда Андижонда тинч намойишчиларнинг ўлдирилишига масъул мулозимларга нисбатан виза чеклови жорий қилинган.
XS
SM
MD
LG