Линклар

Қозоғистон парламентининг юқори палатаси – Сенат рўйхатга олинмаган кўчмас мулкни қонунийлаштириш муддатини 2007 йил 1 апрелгача узайтириш таклифини ёқлаб овоз берди.


Энди мазкур ҳужжатни президент Нурсултон Назарбоев тасдиқлаши керак. Жорий йил 30 декабрда муддати тугаши керак бўлган бу тадбир давлат хазинасига 30 миллион доллар даромад келтириши мўлжалланган эди. Аммо Молия вазирлиги шу кунга қадар мулк амнистияси давлат хазинасига атиги 2,2 миллион доллар даромад олиб келганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG