Линклар

Россиянинг “Газпром” ширкати Грузияга сотилаётган газ нархини икки баробардан кўпга оширишни режалаштирмоқда.


Россия ахборот агентликларининг “Газпром” расмийсига асосланиб хабар қилишича, ширкат Грузияга газни ҳозиргидек 110 доллардан эмас, 230 доллардан сотишни кўзламоқда.
Россия Энергетика вазирлиги вакили Юрий Ершов: “Биз бошқаларга субсидия бериш амалиётига чек қўйишимиз керак. Қиммат маҳсулотга арзон нарх белгилаб, биз унинг ҳақиқий қийматини олмаётган эдик. Ҳозир бизда ҳам вазият оғир. Камбағаллар ва ижтимоий муаммолар кўп. Шунинг учун биз кимгадир шунчаки ёрдам бериш имкониятига эга эмасмиз. Шу боис, нархлар дунё бозоридагидек бўлиши керак”, - деди.
Грузия энергетика вазири ўринбосари Александр Хетагури эса Россия газ нархи оширилиши ҳақида Грузияни огоҳлантирмаганини билдирди.
XS
SM
MD
LG