Линклар

logo-print

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов собиқ бош вазир Ўткир Султоновни Тошкентдаги Чкалов номидаги самолётсозлик заводига раҳбар этиб тайинлади.


Ў.Султонов истеъфога чиқарилгандан кейин бош вазир ўринбосари, сўнгги вақтда эса ҳукуматда маслаҳатчи лавозимида ишлаб келаётган эди. Хабарларга кўра, И.Каримов заводнинг аввалги директори Вадим Кучеровни 1 ноябрь куни ишдан бўшатган. Унинг лавозимидан бўшатилиши сабаблари ҳозирча маълум эмас. Ўзбекистондаги йирик корхоналардан бири бўлган Чкалов заводи “Ил-76”, “Ил-78” ва “Ил-114” русумли самолётлар ишлаб чиқаради.
XS
SM
MD
LG