Линклар

logo-print

Қирғизистон мухолифатининг минглаб тарафдорлари Бишкекда муддатсиз намойиш ўтказмоқда.


Улар президент Қурманбек Бақиевдан конституциявий ҳамда бошқа соҳаларда ислоҳотлар ўтказишни ёки истеъфога чиқишни талаб қиляпти.
Бишкекдаги Олатов майдонида намойишчилар олдида чиқиш қилган мухолифат раҳбари Умурбек Текебоев: “Бугун тарихий кун. Биз ҳукумат берган ваъдаларни ўзига эслатиш ва улар бажарилишини талаб қилиш учун бу ерга йиғилдик. Агар биз руҳий, маънавий ва сиёсий босим ўтказмасак, улар берган ваъдаларини бажармайди. Биз бундай қилишга ҳақлимиз”, – деди.
Милиция намойишда тахминан етти минг, бошқалар эса ўн беш мингга яқин одам қатнашаётганини айтмоқда. Хабарларга кўра, намойишчилар Олатов майдонига 200 та чодир ўрнатган. Мухолифат намойиш қўйилган талаблар бажарилмагунча давом этилиши таъкидламоқда. Қ.Бақиевнинг матбуот котиби Нурлан Шакиев “Озодлик”ка президентнинг намойишчилар билан учрашиши номаълум эканини айтди.
XS
SM
MD
LG