Линклар

Кеча Ироқда 49 киши ҳалок бўлди.


Бағдоднинг шиалар истиқомат қиладиган Садр туманидаги гавжум бозорлардан бирида мотоциклдаги худкуш бомбачи ўзини портлатиши оқибатида етти киши нобуд бўлди ва 45 киши жароҳатланди. Ироқнинг бошқа шаҳарларида амалга оширилган зўравонликларда ўнлаб одам ҳалок бўлди. Айни пайтда, Францияга давлат ташрифи билан борган Ироқ Президенти Жалол Талабоний АҚШ етакчилигидаги халқаро қўшинлар икки-уч йилдан кейин мамлакатдан олиб чиқлиши мумкинлигини таъкидлади. Бу вақт ичида, деди Талабоний, Ироқ ҳукумати ўзининг хавфсизлик кучларини тўла шакиллантириб олади.
XS
SM
MD
LG