Линклар

Россиянинг давлатга тегишли Газпром ширкати Грузия учун газ нархини икки баробарга ошириш режалари ҳақида маълум қилди.


Газпром келаси йилдан бошлаб Грузияга минг кубометр газни, ҳозир тўланаётган 110 АҚШ долларидан эмас, 230 доллардан сотиш нияти ҳақида гапиряпти. Таклиф этилаётган баҳо Россия Европага сотаётган газ нархи, яъни минг кубометр учун 230-250 доллар нархи билан деярли тенгдир. Франс пресс агентлигининг Газпром матбуот вакили Денис Игнатьев сўзларидан иқтибос келтириб, хабар қилишича, янги нарх ҳақидаги таклиф Тбилисига кеча юборилган ва бу борада музокаралар ўтказилиши мумкин. Грузия ташқи ишлар вазири Гела Бежуашвили Тбилиси музокараларни давом эттиришини таъкидлади.
“Бу нарх қаердан олинганини кўриб чиқишимиз керак. Нега бу нарх шарқий Европа тўлаётган нарх билан бир хил, деган савол туғилади. Грузия шарқий Европадан кўра, Россияга яқинроқ ва транзит харажатлари орзонроқ бўлса-ю, нега биз ҳам шунча тўлашимиз керак? Бу ерда техник масалаларни гаплашиб олиш керак ва менимча бозор иқтисодиёти тамойилларига кўра, келишиб олишимиз лозим. Лекин, ўйлашимча, бу ерда иқтисоддан кўра, сиёсат каттиқро рол ўйнаяпти”, - деди Москвада мухбирлар билан мулоқот қилган Бежуашвили.
Икки томон ўртасидаги муносабатлар, тўрт рус зобитининг жосусликда айбланиб Тбилисида ҳибсга олинганидан бери ўта таранглашган. Тбилиси дипломатлари бошлиғи айни чоғда тарангликни юмшатиш учун Россия пойтахтига сафар қилиб турипти.
XS
SM
MD
LG