Линклар

Қирғизистон Президенти Қурманбек Бакиев ўз ҳукуматининг барқарорлиги учун хавотирланишига сабаб йўқлигини айтди.


Россия давлат телеканалига берган суҳбатида Бакиев, ҳар қандай тартибсизликка тегишли чора кўриш учун “кучи” етишини таъкидлади.
У, шунингдек, қуролли кучлар ва “тинч яшаб ишлашни истайдиган” аҳолининг кўпчилиги унинг тарафида эканини айтди. Кеча ҳукумат биноси олдида минглаб одамлар Бакиев ва бош вазир Феликс Қуловнинг истеъфосини талаб қилиб намойиш ўтказди. Бишкекнинг Алатоо майдонига йиғилган намойишчиларнинг аксарияти кечқурун тарқаб кетди. Лекин майдонга тикилган 200дан ортиқ чодирларнинг қолгани, намойишчилар норозиликни давом эттиришидан дарак беряпти. Мухолифат ўз талаблари бажарилмагунича намойишни давом эттиришга сўз берди. Улар Бакиев ва Куловдан анчадан бери кутилаётган конституциявий ва бошқа ислоҳотларни амалга ошириш ёки истеъфога кетишни талаб қиляпти.
XS
SM
MD
LG