Линклар

Германияда юзлаб 100 евроли қоғоз пуллар осонликча йиртилиб кетмоқда.


Полиция бунинг сабабини ўрганиш учун текширув ўтказмоқда. Берлин полицияси матбуот вакили Керстин Мензел банкнотлар хамёндан ёки банкоматлардан чиқариб олинаётган пайтда йиртилиб кетаётганини айтди: “Техник жиноятлар бўйича мутахассисларимиз банкнотларга қандай модда текканини аниқлаш устида иш олиб бормоқдалар. Ҳозирча биз банкнотларга олтингугурт кислотаси текканини тахмин қиляпмиз”, – деди Берлин полицияси матбуот вакили Керстин Мензел.
XS
SM
MD
LG