Линклар

Эрон Форс Кўрфази ва мамлакат ҳудудлари бўйлаб “Буюк Пайғамбар-2” деб номланган ҳарбий машқларни иккинчи кун давом эттирмоқда.


Эроннинг Инқилоб Посбонлари қўшинлари генерали Али Фадавий радио орқали қилган чиқишида “Ер-Денгиз” ва “Денгиз-Денгиз” русумидаги ракеталар синовдан муваффақиятли ўтганини билдирди. Тўрт кун олдин АҚШ ҳарбий кемалари Форс Кўрфазида ҳарбий машқлар ўтказган эди. Машқларда Австралия, Бахрайн, Британия, Франция ва Италия ҳарбий флотига қарашли кемалар ҳам иштирок этган.
XS
SM
MD
LG