Линклар

logo-print

Бишкекда Қирғизистон мухолифати тарафдорларининг муддатсиз намойиши давом этмоқда.


Мухолифат вакилларига телевидение орқали икки соатлик эфир вақти берилиши ҳақида қарама-қарши маълумотлар берилмоқда. Жума куни Қирғизистон давлат Телерадиокомпанияси раҳбарияти намойиш ташкилотчиларига кунига икки соат жонли эфир вақти ажратишга ваъда берган эди. Буни мухолифат раҳбари, собиқ депутат Омурбек Текебаев Давлат Телерадиокомпанияси директори Қиёс Молдоқосимов билан музокара ўтказганидан кейин маълум қилди: “Биз давлат Телерадиокомпанияси раҳбарияти кунига икки соат эфир вақти ажратишига келишдик”, – деди Омурбек Текебаев.
Бироқ кейинроқ Давлат Телерадиокомпанияси директори Қиёс Молдоқосимов ҳукумат коллегиясида норозилик намойиши қатнашчиларига тўғридан-тўғри эфир вақти ажратилмаслиги ҳақида қарор қабул қилинганини айтган.
XS
SM
MD
LG