Линклар

АҚШнинг Теҳрондаги элчихонаси жангари талабалар томонидан ишғол қилинганининг 27 йиллиги муносабати билан Эронда намойишлар уюштирилди.


АҚШ ва Исроилга қарши шиорлар айтиб қичқирган минглаб эронликлар АҚШнинг Теҳрондаги собиқ элчихонаси олдида ушбу мамлакатлар байроқларини ёқди. 1979 йилда АҚШ элчихонасига бостириб кириб радикал талабалар америкалик 60дан ортиқ дипломатнинг аксарини 444 кун давомида гаровда ушлаб турган эди.
XS
SM
MD
LG