Линклар

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров БМТ Хавфсизлик кенгаши томонидан Эронга нисбатан жорий этилиши мумкин бўлган ҳар қандай чора фақат чекланган муддатга мўлжалланган бўлиши кераклигини айтди.


Россиядаги ахборот агентликлари хабарига кўра, С.Лавров ўз ядровий дастуридан воз кечишни рад этган Эронга нисбатан жазо чоралари кўрилишига Россия рози эканини таъкидлаган. Россиянинг БМТдаги элчиси Виталий Чуркин эса Европа Иттифоқининг Эрон борасида Хавфсизлик кенгашига тақдим этган резолюция лойиҳасига тузатишлар киритилиши кераклигини билдирди. Хитойнинг БМТдаги элчиси Ван Гуангя эса ўз мамлакати Россия таклифини қўллаб-қувватлашини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG