Линклар

Тожикистоннинг мухолифатдаги Демократик, Социал-демократик ва Социалистик партиялари вакилларининг Адлия вазирлиги олдида ўтказмоқчи бўлган пикети барбод бўлди.


Пикет ўтказилишидан хабардор ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари вазирлик биноси олдига тўпланганларни, жумладан, журналистларни ҳам туртиб-ниқтаб ҳайдаб юборди. Пикет қатнашчилари Адлия вазирлигидан Масъуд Собиров президент сайловида Демократик партия номзоди сифатида қатнашиши ҳақидаги қарорни бекор қилишни талаб қилди. Бу партия раиси Маҳмадрўзи Искандаров террорчиликка алоқадорлик айбловлари билан 23 йиллик қамоқ жазосини ўтаяпти.
XS
SM
MD
LG