Линклар

Германия ташқи ишлар вазири Франк-Вальтер Штайнмайер Марказий Осиё давлатларига сафари доирасида Бишкекка келди.


У Қирғизистон бош вазири Феликс Қулов ва ҳукуматнинг бошқа расмийлари билан музокара ўтказди. Штайнмайер Германиянинг Бишкекдаги элчихонасида мухолифат вакиллари билан алоҳида учрашди. У Қирғизистон Конституцияси ва бошқа соҳаларда ислоҳотлар ўтказиш борасида юзага келган бўҳронни ҳал этишда ҳукумат ва мухолифат вакилларини оғир босиқ бўлишга чақирди.
XS
SM
MD
LG