Линклар

Қирғизистон бош вазири Феликс Қулов Бишкекда муддатсиз намойиш ўтказаётган мухолифат раҳбарларини давлат тўнтариши амалга оширишни режалаштираётганликда айблаб, уларнинг бу борадаги суҳбатлари туширилган аудиоёзувларни ошкор этди.


Шундан кейин ҳуқуқ-тартибот органлари мухолифат лидерлари устидан жиноят иши қўзғади. Бош прокуратура матбуот вакили Тўхтагул Какчекеев ҳозирча маълум бир шахс устидан текширув ўтказилмаслигини билдирди.
“Ўша факт бўйича жиноят иши қўзғатилди. Депутатлар ёки бошқалар устидан жиноят иши очилгани йўқ. Фактлар ўрганиб чиқилганидан кейин бунга баҳо бериш мумкин бўлади”, - деди Т.Какчекеев.
Мухолифат ҳукуматни сохта далиллар келтираётганликда айбламоқда.
XS
SM
MD
LG