Линклар

13 ноябр куни америкалик қора танли таниқли ҳуқуқ ҳимоячиси Мартин Лютер Кингга қўйиладиган ҳайкал ва унинг хотирасига йирик тадбирлар режалаштириляпти.


Бу мемориал Вашингтон миллий ҳиёбонида Мартин Лютер Кинг шарафига қўйиладиган биринчи ҳайкал бўлади. Ҳайкал ўрнатиладиган жой, Линкольн мемориалидан, яъни 1963 йилда Кинг ўзининг машҳур “Менинг бир орзуим бор”, деган нутқи билан чиқиш қилган жойдан бир километр узоқлигда жойлашган. Мартин Лютер Кинг 1968 йилда Теннесси штатининг Мемфис шаҳрида отиб ўлдирилган.
XS
SM
MD
LG