Линклар

Бишкек марказидаги Алатоо майдонида чодирларни тикиб олган 300 яқин мухолифат тарафдорининг норозилик намойиши бугун ҳам давом этди.


Эслатиб ўтамиз, мухолифат президент Қурманбек Бакиевдан сиёсий ислоҳотларни амалга ошириш ёхуд истъефога кетишни талаб қиляпти. Бишкекдаги намойиш ўтган пайшанба куни бошланди. Ўша куни марказий майдонга 15 мингга яқин одам тўпланди. Намойиш ташкилотчилари эртага ҳам норозиликни давом эттириш ниятлари ҳақида гапиряпти. Мухолифат Бакиевни қашшоқликка қарши кураша олмаётганликда ва констиуциявий ислоҳотлар, жумладан ўз ваколатларинини чекловчи ислоҳотларни жорий қилишдан бош тортаётганликда айбламоқда.
2005 йилнинг март ойидаги халқ исёни натижасида, ҳокимиятга келган Бакиев мухолифатни давлат тўнтариши ясашни ният қилганликда айбламоқда.
Бугун Бош вазир Феликс Қулов давлат тўнтаришига уриниш юзасидан бош прокуратурага берилган аризани қайтариб олди. Ҳукумат матбуот вакилига кўра, Қулов мухолифатга қарши жиноий иш очиш “жамиятда салбий оқибатларга” олиб келиши мумкинлигини айтган.
XS
SM
MD
LG