Линклар

Ироқ Бош вазири Нури ал-Маликий Ироқнинг собиқ етакчиси Саддам Ҳусайннинг ўлимга ҳукм қилиниши, “у яратган тизим қурбонларининг ғалабаси” ва “қора кунларнинг якуни”, дея баҳолади.


Ироқликларга қилган мурожаатида ал-Маликий Ҳусайн Ироқ бошига “адолатсизлик, ихтилоф ва беъмани урушларни” солганини айтди.
“Мазлумлар ва барча ироқликлар чиқарилган ҳукмдан хурсанд ва бахтли бўлишга ҳақлидир. Лекин Саддамнинг қатл этилиши ўлганларни, хусусан, Оятуллоҳ Муҳаммад Содиқ ал-Садрни ёки юзлаб, минглаб бегуноҳ эркагу, аёлларни тирилтирмайди”, - деди Ироқ бош вазири.
Ироқ Президенти Жалол Талабоний Ҳусайн устидан ўтказилган суд адолатли бўлгани айтди, лекин ҳукм юзасидан изоҳ билдиришдан бош тортди.
Британия ташқи ишлар вазири Маргарет Бэккет ҳам Ҳусайн ва унинг шериклари устидан ўқилган ҳукмни олқишлади. Эрон ҳукумати матбуот вакили ўлим ҳукми “Саддамга берилиши мумкин бўлган энг юмшоқ жазо” эканини айтди. Бироқ Лондондаги Амнести Интернейшнл ташкилоти Ҳусайн устидан ўтказилган суд мажлиси “пасткашлик” бўлганини айтди. Ташкилотнинг Яқин Шарқ ва шимолий Африка бўйича дастурлар директори суд маҳкамасида “жиддий қонунбузарликлар” кузатилганини таъкидлади. Ҳусайнни ҳимоя қилган адвокатлар “маҳкама кулгили” ва “ҳукм аввалдан маълум” бўлганини айтди. Бағдоднинг Садр туманида ва асосан шиалар истиқомат қиладиган бошқа шаҳарларда Саддам Ҳусайннинг осишга ҳукм қилингани байрам қилинмоқда. Саддам Ҳусайн туғилиб ўсган Тикрит шаҳрида, коммендантлик соатига қарамасдан, мингга яқин одам собиқ президентнинг суратларини кўтариб, кўчаларга чиқди.
XS
SM
MD
LG