Линклар

logo-print

Ироқ олий суди Саддам Ҳусайнни инсониятга қарши жиноятларда айбдор деб топди ва осишга ҳукм қилди.


Ироқнинг собиқ президенти ва унинг олти собиқ мулозими 1982 йилда Дужайл қишлоғида Саддам Ҳусайнга уюштирилган суиқасдга қасос ўлароқ, 148 шиани ўлдиришни буюрганликда айбдор, деб топилди.
Ҳусайннинг ўгай укаси ва разведка хизматининг собиқ бошлиғи Барзан Иброҳим ал-Тикритий ва Ироқ инқилобий судининг собиқ раиси Ауад Аҳмад ал-Бандерлар ҳам осишга ҳукм қилинди. Ироқнинг собиқ вице-президенти Таҳа Ёссин Рамадан умрининг охиригача қамоққа маҳкум бўлди. Баас партиясининг уч собиқ расмийсига 15 йилгача қамоқ жазоси берилди. Бааснинг яна бир аъзоси, далиллар етишмагани боис оқланди. Ҳукм ўқилаётган пайтда Ҳусайн суд раисига бақириб унинг гапини бўлишга ҳаракат қилди.
“Яшасин халқ. Яшасин Ироқ халқи. Сотқинларга ўлим. Босиқинчиларга ўлим. Оллоҳу Акбар, Оллоҳу Акбар, Оллоҳу Акбар, Оллоҳу Акбар”, - деб бақирди Ҳусайн.
Суд мажлиси якунлангач, суд матбуот вакили Саддам Ҳусайннинг ўлимга ҳукм қилиниши юзасидан аппеляция шикояти душанба кундан бошлаб, бир ой давомида кўриб чиқилишини маълум қилди. Ҳукм эълон қилинганидан кейин эҳтимолий зўравонликларнинг олдини олиш учун Бағдод ва унга яқин қишлоқларда хавфсизлик чоралари кучайтирилди ва коммендантлик соати жорий қилинди.
XS
SM
MD
LG